Курснинг вазифаси тиш морфологиясини чуқур ва батафсил ўрганишдан, ва хамда махсус мумдан тез ва тўғри тиш шакллантириш тажрибасини орттиришдан иборат.
Ўқув программаси махсус жихозланаган ўқув лабораторияларда ўтказилади. Ўқитиш маъруза тинглаш ва кўп амалий машғулотлар қилиш услубида булади.
Дарсларни тажрибали амалиётда ишлаган тиш техниклари олиб боради.
Ўқув программаси стоматология сохасида булган олий ва ўрта-махсус билим юртини битирган мутахасисларга мулжалланган. Ва шу қаторда бу курс сохани янгидан ўрганиш истагида бўлганларга, тиш техниклиги касб хунар коллежлари ўқувчилари ва битирувчилари, стоматология институти талабалари ва битирувчилари ва х.к.лар учун мўлжалланган.
UZ:
Ушбу курсда курсантлар стандарт металкерамика протезини ясаш боскичларини амалий ва назарий ўрганишади. Стандарт металкерамика босқичлари бу метал каркас таёрлаш, унга ишлов бериш ва опак қатламини суртиш, дентин қатлами, эмал қатлами ва глазур қатламларини қўшимча махсус бўёқлар ёрдамида сўнгги сайқал беришдан иборат бўлади.
Ўқув программаси махсус керамика печкаси ва чанг тортиш тизими ўртанилган техник столи билан жихозланаган ўқув лабораторияларида ўтказилади. Курсантлар назарий билимлар олишади ва кўп амалий машғулотлар қилишади.
Дарсларни тажрибали амалиётда ишлаган тиш техниклари олиб боради.
Ўқув программаси стоматология сохасида булган олий ва ўрта-махсус билим юртини битирган мутахасисларга мулжалланган. Ва шу қаторда бу курс сохани янгидан ўрганиш истагида бўлганларга, тиш техниклиги касб хунар коллежлари ўқувчилари ва битирувчилари, стоматология институти талабалари ва битирувчилари ва х.к.лар учун мўлжалланган.
Ушбу курсда курсантлар профессионал металкерамика протезини ясаш боскичларини амалий ва назарий ўрганишади. Бу курс стандарт металкерамика курсига нисбатан металкерамикани чуқурроқ ўрганиш билан ажралиб туради. Профессионал металкерамика босқичлари бу метал каркас таёрлаш, унга ишлов бериш ва опак қатламини суртиш, дентин қатлами, эмал қатлами, махсус интенсив керамика қатламлари ва глазур қатламларини қўшимча махсус бўёқлар ёрдамида сўнгги сайқал беришдан иборат бўлади. Хар бир босқич чуқур ўрганиб чиқилади ва хар бир босқични ўзини интенсив ранглари ишлатилиб ўрганилади.
Ўқув программаси махсус керамика печкаси ва чанг тортиш тизими ўртанилган техник столи билан жихозланаган ўқув лабораторияларида ўтказилади. Курсантлар назарий билимлар олишади ва кўп амалий машғулотлар қилишади.
Дарсларни тажрибали амалиётда ишлаган тиш техниклари олиб боради.
Ўқув программаси стоматология сохасида булган олий ва ўрта-махсус билим юртини битирган мутахасисларга мулжалланган. Ва шу қаторда бу курс сохани янгидан ўрганиш истагида бўлганларга, тиш техниклиги касб хунар коллежлари ўқувчилари ва битирувчилари, стоматология институти талабалари ва битирувчилари ва х.к.лар учун мўлжалланган.
Бу курс курсантларга литиумдисиликат асосида бўлган металсиз керамика таёрлашни назарий ва амалий билимларини беради. Бу курсга прессланган керамика протези ясашни хамма босқичлари яъни, тишларни шакллантиришдан бошлаб то керамикани эритиб пресслаш жараёни ва сўнггисайқал бериш глазурлаш босқичларигача киради. Хамда бу курсда тишни тўлиқ анотомик шакли берилган тўлиқ керамик қопламали ва кейинги босқичларда устидан махсус керамик масса уриладиган керамик каркас қоплама (колпачок) яасаш услублари кўриб чиқилади.
Ўқув программаси махсус керамика печкаси ва чанг тортиш тизими ўртанилган техник столи билан жихозланаган ўқув лабораторияларида ва пресслаш хамда қуйиш ишларига мослашган ва жихозланган махсус лабораторияларда ўтказилади. Курсантлар назарий билимлар олишади ва кўп амалий машғулотлар қилишади.
Дарсларни тажрибали амалиётда ишлаган тиш техниклари олиб боради.
Бу курс курсантларга циркон диоксиди асосида бўлган металсиз керамика таёрлашни назарий ва амалий билимларини беради. Бу курсга циркон керамика протези ясашни деярли хамма босқичлари яъни, гипсдан қуйилган моделни сканерлашга таёрлашдан бошлаб то керамикани сўнггисайқал бериш глазурлаш босқичларигача киради. Хамда бу курсда CAD CAM технологиялари ёрдамида тишни тўлиқ анотомик шакли берилган тўлиқ циркон диоксид қопламали ва кейинги босқичларда устидан махсус керамик масса уриладиган циркон диоксид каркас қоплама (колпачок) яасаш услублари кўриб чиқилади.
Ўқув программаси махсус керамика печкаси ва чанг тортиш тизими ўртанилган техник столи билан жихозланаган ўқув лабораторияларида. Курсантлар назарий билимлар олишади ва кўп амалий машғулотлар қилишади.
Дарсларни тажрибали амалиётда ишлаган тиш техниклари олиб боради.
Бу курснинг асосий вазифаси курсантларни метал каркас ва тиш техникасида бошқа протезларда учрайдиган темир элементларини қуйишни ўргатишдир. Курсантлар юқори аниқлик билан қуйиш техника ускуналари ва жихозларидан яъни, муфел печи, марказга интилувчи куч ёрдамида қуйиш ускунаси (очик оловли ва индукцион токли), босим камераси қозони ва қум пуркагич ускунаси кабилардан фойдаланишни ўрганишади. Хамда улар техника хавфсизлиги ва махнат мухофазаси қоидаларини ўрганишади.
Ўқув программаси махсус қуйиш ишларига мослашган ва жихозланган махсус лабораторияларда ўтказилади. Курсантлар назарий билимлар олишади ва кўп амалий машғулотлар қилишади.
Дарсларни тажрибали амалиётда ишлаган тиш техниклари олиб боради.
Бу турдаги протезлар ўта аниқ протез турлари хисобланади ва албатта бу протезлар таёрлаш жараёнида мутахасисдан юқори аниқлик талаб қилади. Курс курсантларга йойли олиб қўйиладиган (бюгель) протезларни хар бир босқичини чуқур ўргатади, уларни хилларини ва вазифаларини хам дарс мобайнида кўриб чиқилади. Янада юқори натижаларга эриши мақсадида ўқиш жараёнида йойли олиб қўйиладиган (бюгель) протезларни ўтга чидамли модельда ва у сиз қуйиш услублари кўриб чиқилади.
Ўқув программаси махсус олиб қўйиладиган протезлар таёрлаш учун мўлжалланган чанг тортиш тизими ўртанилган техник столи билан жихозланаган ўқув лабораторияларида ва қуйиш ишларига мослашган ва жихозланган махсус лабораторияларда ўтказилади. Курсантлар назарий билимлар олишади ва кўп амалий машғулотлар қилишади.
Дарсларни тажрибали амалиётда ишлаган тиш техниклари олиб боради.
Курснинг вазифаси тиш морфологиясини чуқур ва батафсил гипсдан ўйиш орқали ўрганишдан, ва хамда махсус асбоблар ёрдамида тез ва тўғри тиш шаклини гипсдан ўйиб ишлаш ва тажрибасини орттиришдан иборат.
Ўқув программаси махсус жихозланаган ўқув лабораторияларда ўтказилади. Ўқитиш маъруза тинглаш ва кўп соатли амалий машғулотлар қилиш услубида булади.
Дарсларни тажрибали амалиётда ишлаган тиш техниклари олиб боради.
Ўқув программаси стоматология сохасида булган олий ва ўрта-махсус билим юртини битирган мутахасисларга мулжалланган. Ва шу қаторда бу курс сохани янгидан ўрганиш истагида бўлганларга, тиш техниклиги касб хунар коллежлари ўқувчилари ва битирувчилари, стоматология институти талабалари ва битирувчилари ва х.к.лар учун мўлжалланган.
Фото тасвирга инсон ўзиниг қувончли кунлари ва дўстлари, саёхатлари ва энг зўр дамларини тасвирга туширишидан ташқари фото тасвирлаш бизнинг кундалик касбий фаолиятимиздаги ишларимизни протоколлашда хам керак бўлади. Бу курсда курсантлар 3 кун ичида оммалашиб бораётган дентал фото хақидаги билимларини ошириб олишади. У ерда улар оғиз бўшлиғини қайси ракурсда олиш кераклиги, айнан қайси босқичлар фото хисобот учун кераклиги, профессионал ва ярим профессионал фотоаппаратларни қандай созлаш кераклигини ўрганиб олишлари мумкин бўлади.